"Сионга юриш" - O'zbek tilida kino tirkama (hujjatli)

Video

April 16, 2015

Бундан 4,000 йил ошиқ вақт муқаддам, Худо Месопатамияда Иброҳимга зоҳир бўлди ва унга бундай деди, “Ўз юртингдан, ўз қариндош-уруғларинг олдидан, ҳамда ўз отанг уйидан чиқиб, мен сенга кўрсатадиган ерга кет. Сендан эса буюк халқ вужудга келтираман.” Иброҳим Эгамизга бўйсунди ва ўз ўғли Исҳоқ ва невараси Ёқуб билан бирга яшаган жой ва кейинчалик “Исроил” деб номланган Канъон юртига келди.

Исроил ва унинг 12 ўғли Канъон юртидаги қаҳатчилик туфайли Мисрга тушиб келди ва у ерда қудратли халқ бўлиб кўпайдилар. Мисрликлар улар орасида яшаётган Исроилнинг қудратли халқидан қўрқув ҳис қиларди, шу боисдан уларни қул қилдилар ва турмушини аёвсиз қуллигу асорат билан оғирлаштирди. 430 йилдан кейин Мисрда, улар Мусо томонидан қуллиқдан халос этилди, сўнг Қизил Денгизни кечиб ўтиб, Арабистонга боришди, у ерда Синай Тоғида Худо қонунини қабул қилиб олишди.

Мусо билан Мисрни тарк этган Исроилликлар авлоди Эгамизга бўлган имони етишмаслиги туфайли ваъда қилинган юртга киришига йўл қўйилмади. Улар Эгамизга имон келтирган янги авлод тиклангунча 40 йил давомида саҳрода тентираб юришига мажбур қилинганди ва Ёшуа билан бирга ваъда қилинган юртга кирдилар.

400 йиллар давомида, Исроилнинг 12 уруғи Мусо қонунига кўра Қозилар тарафидан бошқарилди. Улар бутун бошқа халқлар каби шоҳга эга бўлишни ниҳоятда истаганларида, Худо 40 йил мобайнида улар устидан ҳукм сурган Шоулни уларнинг шоҳи этиб тайинлади, ундан сўнг 40 йил давомида ҳукм сурган Шоҳ Довуд, ва 40 йил давомида ҳукм сурган Довуднинг ўғли Сулаймон тахтга келди. Сулаймон ҳукмронлиги давомида, Исроил шоҳлиги ўзининг энг шуҳрат чўққисида эди ва илк маъбад барпо қилинди, аммо Сулаймоннинг қалби кексалик ёшида Эгамиздан юз ўгиргани боис, Худо унга қабилаларнинг 10 таси унинг ўғли томонидан бошқарилмаслигини айтди.

Сулаймон ўлгандан сўнг, Исроил шоҳлиги бўлиниб кетди ва шимолий 10 қабила Довуд ва Сулаймон насли бўлмаган бир қатор ёвуз шоҳлар томонидан бошқарилди. Бу Шимолий Шоҳлик Исроил номини олди ва ниҳоят Самарияни ўз пойтахт шаҳри қилди. Кичикроқ Жанубий Шоҳлик Яҳудо сифатида танилди, ва Қуддусни ўз пойтахти қилди, ҳамда у Довуднинг авлодлари томонидан бошқарилди. 4 Шоҳлар 16 бобдан бошлаб, Жанубий Шоҳлик одамлари Яҳудо шоҳлиги номи билан “Яҳудийлар” деб танилди.

Исроил Шимолий Шоҳлигининг ёвузлиги туфайли, улар Оссурийлар томонидан ағдариб ташланди ва асирга олинди. Қолган Исроилликлар кириб келган ва юртни босиб олган мажусий халқлар билан аралашиб кетишди. Бу одамлар Самарияликлар деб танилди ва Шимолий Исроилнинг 10 қабиласи бошқа ҳеч халқ бўлмади.

Яҳудонинг Жанубий Шоҳлиги бошқа худоларга хизмат қилгани учун жазо сифатида ахийри Бобилга асир тушди, маъбад эса хонавайрон бўлди, лекин етмиш йилдан сўнг, Яҳудийлар Яҳудога қайтишди, Қуддусда маъбадни қайта қуришди, ва Довуд насли бўлмиш шоҳлар томонидан бошқарила бошлади.

Масиҳ вақтида, Яҳудо халқи Яҳудия деб танилганди ва Рим ҳукмронлиги таъсири остида эди. Исо Масиҳ ва унинг шогирдлари Исроил уйининг йўқолган қўйларини қидириб бутун Яҳудия бўйлаб Хушхабарни эълон қилишди. 3 ярим йилллик хушхабарчилик хизматидан кейин, Яҳудийлар Исони ўз Халоскори дейишдан тондилар ва уни хочга михлаш учун Рим ҳукмдорини кўндирдилар. 3 кун ўтиб, у ўликлардан яна қайта тирилди ва Самодаги Отамизнинг ўнг қўлига кўтарилишидан аввал, ўз шогирдларига ўзини тирик кўрсатди.

Исо хочга михлангандан бир озгина олдин, ундан тонганлик учун жазо сифатида Қуддус ёнажагини, маъбад хонавайрон бўлажагини, ҳамда Яҳудийлар бутун халқлар томонидан асир олинажагини башорат қилди. Бу башорат келгуси Рим императори Титус Қуддусни ишғол қилган вақтда, милодий 70 йилда бажо бўлди. 1800 йилдан ошиқ вақт давомида, Яҳудийлар бутун халқлар бўйлаб тарқоқ ҳолда сақланиб қолди.

Сўнгра, 1948 йилда, мумкин бўлмаган нарса рўй берди. Исроил Давлати ташкил топди, Яҳудийлар эса яна бир марта ваъда қилинган юртни эгаллашди. Кўп Масиҳийлар буни Худодан мўжиза ва марҳамат деб эълон қилишди, бироқ бу чиндан ҳам Эгамиздан марҳаматмиди ёки қора ҳаракатланувчи кучлармиди? Бунинг жавоби ушбу фильмда мужассам.

 

 

 

mouseover